26 ноябрь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ва ундаги Президентимизнинг нутқи Наманган аҳлини янги марралар сари руҳлантирди. Юртбошимизнинг Наманган тиббиёти равнақига берган юксак баҳолари соғлиқни сақлаш ходимларини янада астойдил изланиш ва интилишга ундамоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги нишонланаётган кунларда Чуст туман тиббиёт бирлашмасининг силга қарши курашиш диспансери учун барпо этилган биноларнинг очилиш маросими ташкилланди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, эркин бозор иқтисодиёти ва кучли ижтимоий ҳимоя тизимига асосланган, демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан дадил бормоқда. Бу мақсадларни рўёбга чиқаришда мамлакатимиз Конституцияси ва унинг асосида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳуқуқий пойдевор бўлаётир.

Асосий қонунимизнинг 64-моддасида қайд этилганидек, "... давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради".

Шу йилнинг 20 - 21 ноябрида Тошкентда "Дерматовенеролгия ва эстетик тиббиётнинг долзарб муаммолари" мавзуида халқаро илмий- амалий анжуман ўтказилди. Анжуманда вилоят тери-таносил касалликлари диспансери бош врачи вазифасини бажарувчи Обиджон Холмирзаев иштирок этиб келди.