дея олам-олам қувонч туяди бекободлик шифокор Муҳаббат Мирзаева.

Ўтган йилнинг бошларида Тўрақўрғон туманидаги Бекобод маҳалласи фуқаролар йиғинида Исломжон ака ва Муҳаббат опаларга ҳарбий қисм командирининг "Ташаккурнома"си маҳалладошлар олдида ўқиб эшиттирилиб, уларга тантанали топширилди. Фарзандлари Иномжон жанговар тайёргарлик аълочиси сифатида эътироф этилиб, шундай ўғлонни вояга етказишгани учун уларга катта миннатдорчилик изҳорланди. Бугина эмас, худди шундай ҳурмат-эҳтиром байрам арафасида вилоят театрида ташкилланиб, у ерда ўзларига ўхшаган ота-оналар сафида ўтиришганидан ёқимли мақтовлар эшитишганидан беҳад қувонишганди. "Фахримизсан, фарзандим!" деган фикр-ўй хаёлларидан кечиб, кўксилари тоғдек юксалганди. Бугун ҳам шундай. Негаки, 2015 йилда янада қувончли дамлардан кўнгиллари ғоят яйради. Ўзларини истиқлолли юртнинг чин иқболли фуқаролари эканликларини юрак-юракдан чуқур ҳис этишди-да.

Навбатдан ташқари сессияда иштирок этиб, Муҳтарам Президентимизнинг нутқларини тинглар эканман, давлатимиз раҳбарининг Наманган аҳлига чексиз меҳрларини, ғамхўрликларини бутун вужудим билан ҳис этдим. Шу билан бирга юрт равнақига дахлдорлик масъулиятини қалбимда туйдим.

Поп туманидаги Яккатут ҚВП жамоаси 2015 йилни ғоят муваффақиятли якунлади. Бошқарма тизимида "Йилнинг энг яхши қишлоқ врачлик пункти" дея эътироф этилди.

Йилдан йилга нодавлат тиббиёт муассасалари фаолияти кенгайиб бормоқда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу масалага жиддий эътибор қаратмоқда. Чунончи, вазирликнинг 2012 йил 3 октябрдаги 282-сонли буйруғи билан "Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисида" ги Низом тасдиқланган эди. 2015 йилнинг 8 октябрида эса 38-сонли буйруқ билан Низомнинг 6-банди қуйидагилар билан тўлдирилди: "Тиббиёт муассасаларида нефрология ихтисослигида гемодиализ муолажаси амалга оширилиши мумкин".

дейди суҳбатдошимиз, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали болалар хирургияси бўлими шифокори, лапароскопия бўйича мутахассис Бахтиёр Жабборов.

- Бахтиёржон, 2015 йил  сизнинг ҳаётингизда қандай из қолдирди?

- Ўтган йил мен учун жуда омадли келди. Март ойида Ҳиндистон давлатида бир ойлик малака ошириш курсида ўқидим. Бу ерга жаҳоннинг 16 та мамлакатидан ҳамкасбларимиз ташриф буюришганди. Мен 20 минут тақдимот билан чиқдим. Яъни иштирокчиларга инг­лиз тилида РШТЁИМНФда лапароскопия бўйича олиб бораётган ишларимиз, тажриба, амалиётлар ҳақида сўзлаб бердим. Ўзбекистонимизнинг ҳозирги тараққиёти, ундаги тиббиётнинг ўрни тўғрисида гапириб, уларни юртимизга қизиқишларини оширишга муяссар бўлганман. Тошкент шаҳрида октябрь ойида ўтказилган Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам врачлари ассоциация­сининг III съездида ҳам иштирок этдим ва инглиз тилида "Болаларда қорин ёпиқ шикастида лапароскопиянинг ўрни РШТЁИМ Наманган филиалидаги натижалари" мавзуида маъруза ўқидим. Бу ҳам муносиб баҳоланди.