Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида

Аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг нархини белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш, мамлакатимизда арзон ва сифатли препаратлар бўлишига қарамасдан ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўзда тутилмаган ҳамда асосан қиммат импорт дори-дармон воситаларини тавсия этиш каби номақбул амалиётнинг олдини олиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг бошқарув аппарати, вазирлик тасарруфидаги тиббиёт олий ва ўрта махсус таълим, даволаш-профилактика муассасалари ҳамда ташкилот, корхона ходим ва талабаларининг

ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 62-сонли қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 5 мартда ишлаб чиқарилган 116-буйруғига асосан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг бошқарув аппарати, вазирлик тасарруфидаги тиббиёт олий ва ўрта махсус таълим, даволаш-профилактика муассасалари ҳамда ташкилот, корхона ходим ва талабаларининг одоб-ахлоқ қоидалари ишлаб чиқилди. Қуйида ушбу "Одоб-ахлоқ қоидалари"ни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 22 февралдаги 89-К-сонли буйруғига асосан Манзурахон Паттаевна Азизова Уйчи туман марказий шифохонаси бош врачи лавозимига уч ойлик синов муддати билан тайинланди.

2016 ЙИЛГИ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

 Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча ватандошларимиз орзиқиб кутадиган, том маънодаги умумхалқ байрамига айланиб қолди.