- Курилди: 489
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминовнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади.
- Курилди: 474
Тошкентда 2016 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
- Курилди: 581
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 16 ноябрдаги 508-К сонли буйруғига муфовиқ, Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соғлиқни сақлаш тизимида фидокорона ва фаол меҳнат қилиб келаётган ходимлардан бир гуруҳи тақдирланди. Жумладан, Наманган вилояти онкология диспансери 1-жарроҳлик бўлими мудири Акмалхон Абдураҳмонович Тожибоев "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони, Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими мудири Дилмурод Усмонжонович Исмоилов, Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникаси мудири Дилбархон Насриддиновна Назарова ва вилоят кардиология маркази бош врачи ўринбосари Ботир Одилович Маъмуровлар эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотландилар.
- Курилди: 579
Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг нархини белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш, мамлакатимизда арзон ва сифатли препаратлар бўлишига қарамасдан ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўзда тутилмаган ҳамда асосан қиммат импорт дори-дармон воситаларини тавсия этиш каби номақбул амалиётнинг олдини олиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида:
- Курилди: 612
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов бошқарди.