Салкам 80 ёшли Абдужаббор ота 41 йилдан буён қандли диабет билан курашиб, ҳамон бардам яшаётганига мингдан-минг шукроналар айтади.

Инсон саломатлигини сақлаш долзарб масалалардан бири. Бу узоқ тараққиёт билан ҳам боғлиқ. Ривожланишнинг қайси даврини олиб қарамайлик, мазкур масала давлатларнинг муҳим ижтимоий мақсадлари сирасига киритиб келинганлигини кўришимиз мумкин. Инсон саломатлиги хақида қайғуриш давлатлар сиёсатининг инсонпарварлик моҳиятини ташкил этади. Унинг замирида генофонди сақланиши, аҳолининг фаровон яшаши, оилалар мустаҳкамлиги, келажак ворислари бўлмиш ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний бақувват бўлиб вояга етиши ётади.

Вилоят ҳокимлиги ва Республика байналмилал маданият маркази ҳамкорлигида "Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остида ташкилланган фестивалнинг очилиш маросими Наманган давлат университетида "Инсон манфаатлари улуғ қадрият" номли талаба ёшларнинг тасвирий санъат кўргазмаси ва "Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик - барқарорлик омили" мавзуидаги очиқ мулоқот билан бошланди.

Наманган давлат университетида 18 майдан буён "Ҳар бир ўқувчи ва талаба эътиборда" шиори остидаги навбатдаги акция мувафаққиятли ташкилланмоқда.

31 МАЙ - БУТУНЖАҲОН ТАМАКИ ЧЕКИШГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

Чекиш сурункали ноинфекцион касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларидан бири ҳисобланади. Тамаки тутунида 4000 дан ортиқ кимёвий бирикмалар мавжуд. Улардан 40 дан ортиғи саратон касаллигини қўзғатувчи ўта хавфли заҳарлардир. Шундай экан, бу ярамас одатдан ўз вақтида воз кечиш ғоят зарур ҳисобланади.