Сессияни вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров очди ва олиб борди. Дастлаб "Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, шунингдек ушбу соҳада қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш ҳамда депутатлар ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги масала муҳокама этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов бу ҳақда маъруза қилди.

Кун тартибидаги кейинги масала - "Вилоятда қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартиботни кучайтириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида 2016 йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида" вилоят прокурори Баҳодир Умаровнинг маърузаси тингланди.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари - вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов ва вилоят телерадикомпанияси раиси Муҳаммаджон Мақсудов, Қонунчилик палатаси депутати Нодир Мухторовлар мулоҳазаларини билдиришди.

Сессияда вилоят ҳокимининг айрим қарорлари тасдиқланди.