Машқ жараёнида Наманган шаҳар болалар шифохонасида фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилди. Сўнгра, фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи в.в.б подполковник И.Ибрагимов "Ўзбекистон Республикасида зооантропоноз ўта хавфли юқумли касалликларга қарши кураш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси" билан йиғилганларни таништирди.

Шунингдек, вилоят ҳудудида ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллигини олдини олиш, унинг хавф манбалари ва омилларини бартараф этиш чора-тадбирларини кучайтириш, самарадорлигини ошириш бўйича "Қаровсиз қолган хайвонларни тутиш ва йўқ қилиш ўн кунлиги" эълон қилинди. Бу борада вазифаларни тўла-тўкис ва изчил бажариш юзасидан тавсиялар берилди.

Орифжон ЖЎРАБОЕВ,

ВССБ фуқаро муҳофазаси бош мутахассиси.