Анъанага кўра, кириб келаётган янги йилга ном бериш масаласига Президентимиз йиғилганларнинг эътиборини қаратди. 2017 йилни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилишни таклиф этганларида залда ўтирганлар олқишу қарсаклари билан маъқуллашди.

Президентимизнинг "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур" деган фикрлари замирида бир олам маънолар мужассам.

Зеро, халқ билан ҳамнафаслик ҳамишалик ҳаёт талаби. Буни ҳеч ким, ҳеч қачон унутмаслиги шарт.