Дастлаб муассаса директори Моҳинисо Маърупова ногиронларни мазкур сана билан муборакбод этди.

Туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳидоят Тошматова, "Поп тонги" газетаси муҳаррири Тўхтахон Тўйчиева, туман имом-хатиби Адҳамжон Абдураҳмонов, Уйғур қишлоғилик Фотима Каттабобоева, "Маҳалла" жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси туман бўлимлари вакиллари ҳам дил сўзларини изҳор этишиб, байрам совғалари топширдилар.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ.