Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир".

Биз ҳар куни "Ўзбекистон" радиоканали орқали дастурларининг бошланиши ва тугалланиши олдидан мадҳияни тинглаймиз. Мадҳиянинг матнини шоир Абдулла Орипов, мусиқасини эса Мутал Бурҳоновлар ёзишган.

Шеър тўрт банддан иборат. Агар нақорати икки марта такрорланишини назарда тутсак, 12 сатрни ташкил этади. Лекин бир олам ҳаётий ҳақиқатлар мужассам

Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,

Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!

Яшнагай то абад илму фан, ижод,

Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Нақадар қалбга яқин, самимий сатрларда садоланган маъно-мазмуннинг моҳияти чуқур. Ҳар қаторини ҳар қанча шарҳлашимиз мумкин. Нақоратдаям, якуний банддаям худди шу туйғулар ғоят кўтаринки, ғоят таъсирчан тараннум этилган.

Биз 24 йилдан буён мадҳиямиз жаранглаганда, уни тик ҳолатда, мағрур турган ҳолда ҳам эшитамиз, ҳам жўр бўлиб куйлаймиз.

Юртимизнинг Бош қўшиғи чин иқболли халқимизнинг қалбини беҳад фахрларга тўлдириб юборади. Айниқса, нақоратида аждодларнинг мардона руҳига ёр Ўзбекистоннинг мадҳи янада авжланади.

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,

Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!

Улуғ халқ қудрати жўш урган замон

Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Оламни ўзига қаратган бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймо­ни-ю, эркин, ёш авлоднинг юртга зўр қанотга айланганлиги ҳам юқори пардаларда куйланади:

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,

Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!

Истиқлол машъали, тинчлик посбони,

Хақсевар она юрт, мангу бўл обод!

Зеро, бунёдкор халқимиз осуда ҳаётнинг ҳар онини қадрлаб, буюк ўзгаришларни амалга ошираётган экан, озод ва обод ўлка-Ўзбекистон мадҳи ҳамиша тилимиздан тушмайди. Дилларимиз ғурурлар ошиёни бўлиб қолаверади.