Шаҳар ҳокими Баҳодир Бекхўжаев ҳам шарафли касб эгаларини байрам билан қутлади. Бир гуруҳ илғорлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда шаҳар ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. Санъаткорларнинг чиқишлари эса йиғилганлар дилларини ҳушнуд айлади.

* * *

Наманган шаҳридаги "Омонобод" мажмуаси Республика Саломатлик ва тиббий статистика инс­титути вилоят филиали ходимларини ўз бағрига чорлади. Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган байрам тадбирида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулходи Иминов тарғиботчи тиббиётчиларни касб байрами билан муборакбод этиб, илғорларга эсдалик совғалари топширди.

Шундан сўнг «Шифокор ва ҳаёт» газетаси муҳаррири Абдулла Ғозиев, филиал директори Улуғбек Ботиров, бўлим мудирлари Анвархон Алихонов, Муҳаббат Дадабоева, Муборак Алишерова, Уйчи туман Саломатлик маркази директори Аҳмаджон Юсупов ва бошқалар ҳам дил сўзларини изҳор этдилар.

"Наво" дастаси санъаткорларининг шўх куй-қўшиқлари даврага янада файз киритди.

* * *

Чуст шаҳридаги "Баркамол авлод" тантаналар мажмуасида туман тиббиётчиларига байрам дастурхони ёзилди.

Соҳа фидойилари туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Олимжон Қосимов, тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Матлуба Ҳакимова, фахрий шифокор Маъруфали Мамадалиевлар эса рағбатлару ғамхўрликларга жавобан аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлашда фидойилик намуналари кўрсатиш зарурлигини таъкидладилар.

Куй-қўшиқ, рақслар барчага хуш кайфият бағишлади.

* * *

Тўрақўрғонлик тиббиёт ходимларининг касб байрами "Хумо" мажмуасида файзли кечди.

Бирлашма бошлиғи Анасхон Камолиддинов барчани айём билан муборакбод этаркан, келгуси йилларда ҳам зафарлар ёр бўлишига тилак билдирди.

Туман ҳокими Носиржон Қаюмов йиғилганларни табриклаб, Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширди.

«Шифокор ва ҳаёт» газетаси муҳаррири Абдулла Ғозиев қутлов сўзида "Соғлом она ва бола йили"да эришилган натижалар, байрам арафасида тақдирланганлар орасида тўрақўрғонлик саломатлик пос­бонларининг борлигини мамнуният билан айтиб ўтди. Бир гуруҳ илғорларга Фахрий ёрлиқлар, эсдалик сов­ғалари топширди. Санъаткорларнинг дилрабо куй-қўшиқлари тиббиётчиларни янада руҳлантирди.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ.