Конституция куни арафасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси катта мажлислар залида анжуман ташкилланди. Унга шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, вилоятдаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, ҳуқуқшунослари таклиф этилди.

Тадбирни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулҳоди Иминов олиб борди. Тарих фанлари номзоди, таниқли воиз Бахтиёр Исоқов "Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унинг ўзига хос жиҳатлари ва беқиёс аҳамияти" мавзуида маъруза қилди. Вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳусниддин Аҳмедов ҳам бахтимиз қомусида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлар, бурч ва масъулият тўғрисида мулоҳаза юритди. Фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, иш юритишда қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига оид фикрларини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазир­лигининг вилоятдаги Назо­рат инспекцияси бошлиғи Неъ­ма­тилла Қирғизбоев анжуманда иштирок этди ва тиббиёт муассасаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш билан боғлиқ долзарб вазифаларга эътиборни қаратди.

Анжуман ниҳоясида вилоят телевидениеси томонидан намойиш қилинган "Ойдаги доғлар" номли танқидий-таҳлилий кўрсатув кўриб чиқилди. Кўрсатувда фош этилган камчилик ва нуқсонларга қарши изчил кураш олиб бориш, фуқароларнинг тиббий хизматга оид ҳуқуқларини қатъий таъминлаш бўйича тавсиялар берилди.

Умиджон МИРЗАБОЕВ,

ВССБ ҳуқуқшуноси.