Халқаро Ногиронлар куни муносабати билан Психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйида ўтказилган хайру саховат тадбири ҳам ана шу йўналишдаги амалий ишлардан биридир.Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Назиржон Ҳайиталиев болажонларни айём билан муборакбод этди ва уларга эсдалик совғаларини топширди.

Шу куни муассаса ташриф буюрувчилар билан гавжум бўлди. Вилоят даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари кичкинтойларга туҳафаларини тортиқ этишди. "Камолот" Ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган шаҳар Кенгаши томонидан намойиш қилинган "Табассум ҳадя эт" акцияси ва бошқа кўнгилочар дастурлар тақдир тақазоси билан носоғлом дунёга келган болалар қалбини қувончга тўл­дирди.

Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулҳоди Иминов иштирок этди.

Р. Мамадалиев