Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкилланган бу тадбирда нафақат республикамиздаги мутахассисларнинг вакиллари, айни маҳалда Грузия, Қозоғистон республикаларининг, Россия давлатининг юқори малакали дермотовенеролог олимлари ҳам фаол қатнашдилар.

Илмий-амалий анжуманда А. Абидовнинг "Ўзбекистонда дерматовенерологик хизматнинг ҳолати, муаммолари ва вазифалари", Г. Батпенованинг "Қозоғистон Республикасида сурункали дерматозларнинг стратегияси" ҳамда А. Цилосанининг " Соч трансплантацияси ва унинг турли хилда келиб чиққан чандиқларда касаллик ривожланиши" мавзулардаги маърузалари ғоят эътибор билан тингланди.

- Биз икки кун мобайнида дерматовенерологик хасталикларни даволашдаги янгиликларини ўргандик, муаммоларни муҳокама этдик. Ўзимизни қизиқтирган саволларга илмий-амалий далилланган жавобларни олдик. Булар албатта, беморларни даволашимизда бизларга жуда қўл келади,-дейди анжумандан бой таассуротлар олган Обиджон Холмирзаев.- Мен диспанесер раҳбари сифатида анжумандан олган таассуротларимни жамоамга батафсил етказдим. Соҳамиздаги янгиликларни барчага тушунтирдим. Бундан буён анжуманда қўйилган долзарб вазифаларни бажаришга бор билимимизни, куч-ғайратимизни ва имкониятларимизни ишга солаверамиз.

Ўз мухбиримиз.