Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ходимлари томонидан ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Унда ходимларга давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари борасида яна бир бор тушунтиришлар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали бош инспектори Ж. Эргашев ҳамда Б. Саримсоқов тадбирда давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятини қонунийлик, Ватанга садоқат ва хизмат вазифасига фидоийлик, ижро интизомига қатъий риоя этиш, ҳалоллик ва холислик, коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш, хизмат сирини қатъий сақлаш каби принциплар асосида амалга ошириши лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Давлат хизматида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида давлат хизматига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда давлат хизматчиларининг ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишда Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Мулоқот ўзаро савол-жавоблар, фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар билан янада мазмунли ўтди.