Муҳтарам Президентимиз тиббиёт соҳасидаги ишлар таҳлили ва долзарб вазифаларга бағишланган видеоселекторда экологик таълим– тарбияга алоҳида урғу бердилар. Ўзбекистоннинг экологик сиёсати ва барқарор ривожланиш стратегияси экологик таълимни ривожлантиришнинг пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида "...барча турдаги таълим муассасаларида экология ўқувининг мажбурийлиги" қайд этилган. Чунончи, экологик билимлар ёшликдан шакллантирилса, самараси катта бўлади.
Соҳага оид билимлар одамларга ўзининг биосфера билан қанчалик боғлиқлигини, табиатни асраш, бойликларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит учун масъул эканлигини англатади. Экологик тарбиянинг таъсирчан усулларидан бири аҳоли ва ёшларнинг ўз ҳудудларини ободонлаштириши, дарахт ва гуллар экиши, уларни ўз вақтида парваришлаши, ариқларни тозалаши, жонзотларга ғамхўрлик қилишини давомли йўлга қўйишдир.
Қисқа қилиб айтганда, экологияга оид билимлар нафақат инсоннинг табиат билан мувозанатда яшашга ўргатади, балки аҳоли турмуш шароитларини яхшилашда катта роль ўйнайди.
Зебо КАРИМОВА,
Чортоқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми директори.