Ўзбекистон ва Беларусь Республикаларининг тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликлари тобора кенг кўлам касб этмоқда.
Бир неча ой аввал Наманган шаҳар 2-туғруқ коплексининг 15 нафар гинекологи Минск вилояти туғруқхонасининг гинекология бўлимида малака ошириб қайтган эди. Яқинда эса мазкур бўлим мудири Татьяна Михайловна Тачук хизмат сафари билан Наманганда бўлди. У шаҳардаги 2-туғруқ коплексида маҳорат дарси сифатида 12 нафар беморда янги услубдаги жарроҳлик амалиётини ўтказди. Ўнлаб гинекологик муаммоли аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиб, муолажалар белгилади. Давра суҳбатларида ҳамкасбларига соҳадаги янги технологиялар ҳақида илмий тушунчалар берди.
Юксак маҳорат соҳиби Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев билан учрашув чоғида тиббиёт муассасаларидаги шароитлар жаҳон талабларига жавоб беришини таъкидлаб, улардан аҳоли саломатлиги йўлида янада самарали фойдаланиш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирди.