Ангиография қон ва лимфа томирларига соя ҳосил қилувчи, безарар модда юбориб, рентгенологик усул билан улар суратини олиш жараёнидир.

Ангиография қон ва лимфа томирлари касалликлари, шунингдек, мия, юрак, ўпка ва бошқа аъзоларни улардаги қон томирлари ўзгаришларига қараб аниқлашда қўлланилади. Мазкур технология ёрдамида юрак қон-томирининг қай ерида қисилиш, тромб, артериосклероз ва холестерин борлиги, аъзонинг қайси жойи ишламаётгани ёки оғриётгани ҳақида тўлиқ маълумот беради.

"Сайёр шифохона" юрак қон-томирлари касалликларига эрта босқичда ва ўта юқори аниқликда ташхис қўювчи ангиография ускунасидан тортиб барча турдаги юрак операцияларини ўтказишга мўлжалланган илғор технологиялар билан ҳам таъминланган.

Ушбу кўрикка малакали, тажрибали мутахассислар жалб қилинган. Кардиожарроҳ, кардиолог, хирург, проктолог, эндокринолог, гинеколог каби тор соҳа вакилларидан иборат шифокорлар бригадаси ҳудудда истиқомат қилувчи юрак қон-томир касаллиги билан азият чекаётган эҳтиёжманд аҳоли вакилларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар. Улар орасидан саралаб олинган хавф гуруҳидаги беморлар саломатлиги ЭХО, ЭКГ воситаларида аниқланиб, лозим фуқаролар коронарография текширувидан ўтка­зиляпти. Бу эса беморларда инфарктнинг олдини олишга ёки тўлиқ соғайиб кетиш имкониятини беради.