Хабарингиз бор, шу кунларда юртимизда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.

Давлатобод туманидаги "Янги Ўзбекистон боғи"да ҳам кўчат экиш акцияси ўтказилди.

Байрамона тус олган тадбирда сектор раҳбарлари, вилоятимиздаги барча меҳнат жамоалари, нуронийлар ва ёшлар фаол қатнашдилар.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят "Нуронийлар" жамоатчилик Кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, яшил майдонларни кенгайтиришнинг аҳамиятига тўхтал­дилар.

Шундан сўнг жонлиқ сўйилиб, оқсоқолларнинг дуоси билан боғ ҳудудида кўчат экишга киришилди. Ҳар бир меҳнат жамоалари ўзларига ажратилган майдонларга ноёб манзарали дарахт кўчатлари ўтқаздилар. Шу куннинг ўзида боққа 8 минг тупга яқин кўчат жойлаштирилди.

Лойиҳа доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Маълумот учун: кузги мавсумда вилоят бўйича 6 миллион тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши кўзда тутилган.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.