«Жаҳолатга қарши маърифат» мавзуда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали шифокорларининг маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Хатамов иштирок этиб, жаҳолатга қарши маърифат устуворлигини таъминлаш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарблигига эътибор қаратди. Шунингдек, ғаразгўй доиралар, айниқса, ижтимоий тармоқлар ва бош­қа восита-ю эгри йўллар ор­қали диний тусдаги жаҳолатга бошловчи маккорона ташвиқотлари билан халқимиз, хусусан, ёшлар қалби ва онгини заҳарлашга зўр бераётганлиги таъкидлаб ўтилди.