Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш, одамларни тиббиётдан рози қилиш, фуқароларнинг муаммо ва эътирозларини, таклифларини ўрганиш мақсадида Наманган вилояти соғ­лиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти жойларда сайёр қабул ўтказмоқда.

Бошқарма бошлиғи Абдулҳоди Иминов Янгиқўрғон туманида бўлди. Нанай қишлоғи Намуна маҳалласидаги маданият марказида ўтказилган сайёр қабулда 20 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.

Фуқаролар республика ва вилоят тиббиёт муассасаларида даволанишда, жарроҳлик амалиётларини ўтказишда, фарзандларининг саломатликларини тиклаш ва бошқа масалаларда амалий ёрдам сўрадилар. Асосийси, мурожаатларнинг барчаси шу ернинг ўзида ечим топди.

Namangan SSB-24.