Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан кўплаб ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектлари фойдаланишга топширилди. Хусусан, Наманган шаҳрида яна бир замонавий клиника ўз фаолиятини бошлади.

 

"Зиёкор" маҳалласи ҳудудида янги қад ростлаган "Buran EKO" клиникаси репродуктив даволаш амалиётлари билан шуғулланади. Клиника замонавий лаборатория ва тиббий анжомлар билан жиҳозланган бўлиб, 30 нафарга яқин янги иш ўринлари яратилган.

 

Тантанали тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, сектор раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

 

Вилоят ҳокими муҳтарам Президентимиз томонларидан тадбиркорларга яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлар туфайли нодавлат тиббий хизмат кўрсатиш ҳам ривожланиб бораётганини таъкидлади.

 

Нуронийлар томонидан рамзий лента қирқилгач, йиғилганлар бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

 

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.