Вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникасида тизимда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда мазкур муассасада олиб борилаётган ибратли ишлар кўрсатилди. Хусусан, маънавият хонасини жиҳозлаш, кутубхона фаолиятини йўлга қўйиш, тасвирий тарғибот воситаларини мақсадли жойлаштириш бўйича тажрибалар билан танишилди.

Анжуман давомида соғлиқни сақлаш тизимида маънавий-маърифий ишларни янги бос­қичга кўтариш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Поликлиника бош шифокори Шокиржон Мирзааҳмедов бу борада тўпланган тажрибалар ҳақида гапириб берди. "Шифокор ва ҳаёт" газетаси муҳаррири Абдулла Ғозиев, "Тиббиёт ва замон" журнали муҳаррири Манзура Эргашевалар эса маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, лотин алифбосига асосланган ёзув талабларига риоя этиш юзасидан маъруза қилдилар.

Тадбирда фаолият таъсирчанлигини ошириш юзасидан фикр­лашиб олинди.