Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигига эришиш йўлидаги ҳамкорлик тиббиёт соҳасида ҳам ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Буни Янги Наманган тумани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси ва қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамжиҳатлигида ўтказилаётган тадбирлар эътирофга сазовордир. Шу ўринда Наманган муҳандислик-қурилиш институтида ташкил этилган "Вирусли гепатит "А", қизамиқ, диарея ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш" мавзусидаги амалий семинар ҳам кутилган натижани берганлигини таъкидлаш лозим.

Мазмунли маъруза, савол-жавобларга бой ўтган тадбирга ҳудуддаги ташкилот, мактабгача тарбия, мактаб, ўқув, тиббиёт муаассасалари масъуллари, маҳалла фаоллари, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди. Туман ҳокими ўринбосари Аъзамжон Исоқов, туман прокурорининг катта ёрдамчиси Собиржон Юлдашев, туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Давлатали Қосимов, тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Дилшод Акбаралиев, мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Исломжон Сайфиддиновлар томонидан амалга оширилган маъруза, тар­ғибот-ташвиқот чиқишлари қатнашувчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

Тадбир охирида мавзуга оид видеороликлар намо­йиш қилинди. 3500 нусха, плакат, тарқатма материаллар улашилди.

Бошқарманинг ОАВлар ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими.