РИДВ ва КИАТМ ҳудудий филиали ўқув хонасида Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази эпидемиологик ҳолатни ўрганувчи лаборатория бўлими бошлиғи, профессор Э. Эшбоев томонидан семинар ташкилланди.

Унда туманлар бош дерматовенерологлари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар ҳамда оила поликлиникалари доялари, врач-лаборант ва лаборантлари иштирок этишди.

Анжуманда ЖЙОЮК ва терининг паразитар касалликларини замонавий лаборатор диаг­ностикаси мавзусида маъруза ўқилди. Профессор Э. Эшбоев томонидан ЖЙОЮК диагностикасида замонавий ёндашувга оид ўқув қўлланмалар тақдим этилди.

Ўқув семинарга келган 41 нафар тингловчи таниқли олимнинг илмий маърузасини тинглаб, ўз билимларини бо­йитди. Савол-жавоблар чоғида мавзуга оид тушунчалар берилди.