Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси Наманган ви­лоят бўлимининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ассоциациянинг вилоят бўлими фаолиятини намунали йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бош­қармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Алиёр Нуралиев ва Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси раиси Зафар Сидиқовлар сўзга чиқдилар.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Ассоциация вилоят бўлимини бошқариб келган Доно Убайдуллаева бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод қилинди. Саломатлик ва стратегик ривожланиш инс­титути Наманган ви­лояти бўлими бош мутахассиси Дилором Шарифжоновна Маматхонова мазкур вазифани давом эттириш билан бирга, Ўзбекис­тон Врачлар ассоциацияси Наманган вилояти бўлими раиси этиб сайланди. Шунинг­дек, бўлимнинг бош­қарув аъзолари ва тафтиш комиссияси тасдиқланди.