Яқинда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 та "Volkswagen Caddy" тез тиббий ёрдам автомашинаси Наманганга ҳам келтирилди.

Уларни "103" хизматларига тантанали равишда топшириш маросимида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, бешинчи авлод А тоифали "Volks­wagen Caddy" мутлақо янги MQB платформасида ишлайди. Улар 1,6 МPI атмосферали мотор билан жиҳозланган бўлиб, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ва 110 от кучига эга. 100 километр масофага автомобиль аралаш циклда 7 литр ёнилғи сарфлайди. Энг муҳими, "103" хизмати бригадаларининг чақирув манзилига етиб бориш вақти янада қисқаради.