Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатимиз тиббиёт ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ўтказилган мусобақалар ўз ниҳоясига етди. Тиббиёт ходимларининг жисмоний фаоллиги, иш унумдорлигини ошириш, уларни руҳлантириш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган мусобақаларда вилоятимиз вакиллари ҳам муваффақиятли иштирок этдилар. Тўрттала тур бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўндан ортиқ наманганлик спортчи шифокорлар совриндор бўлдилар.

Стол тенниси бўйича аёллар ўртасида ўтган беллашувда эса Поп тумани тиббиёт бирлашмаси Уйғур оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси Дурдона Омониддинова 1-ўринни эгаллаб, Соғлиқни сақлаш вазирининг кубогини қўлга киритди.