Маълумки, жорий йил 30 апрель куни мамлакатимизда нав­батдаги референдум ўтказилади. Айни кунларда референдум кун тартибига киритилган "Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Коституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Наманган шаҳридаги "Афсоналар водийси" тематик боғида ҳуқуқий мавзудаги тадбир ҳам референдум олдидан ташкилланди. Унда Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиали жамоалари ва вилоят марказидаги даволаш-профилактика муассасаларининг кўп сонли вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси Орифжон Иброҳимов янгиланаётган Конс­титуция ҳақида маъруза қилди. Нотиқ таъкидлаганидек, давр шитоб билан ўзгармоқда. Конс­титуциявий ислоҳотлар мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган туб ўзгаришларнинг узвий қисми бўлиб, уларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратади ва Асосий Қонунимизнинг жамиятдаги бугунги реал воқеликка ва шиддатли ислоҳотларимиз мантиғига мослаштиради.

Тадбирда Насиба Авазбекова, Зарифа Абдуллаева, Манзура Маҳмудова,Моҳигул Асқарова, Гулбадан Жалилова каби шифокор, ҳамшира ва мутахассислар сўз олиб, янгиланаётган конституциянинг муҳим жиҳатлари ҳақида мамнуният билан фикр юритдилар.

Акцияда барчани референдумга чорловчи кўтарики руҳдаги чақириқлар янгради.