Наврўз айёми арафасида вилоятимизда бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар фойдаланишга топширилди.

Янги Наманган тумани ҳудудидаги 16-сонли оилавий поликлиниканинг Шербулоқ филиали ҳам ҳудуд аҳлига хизмат кўрсатишга шай ҳолатга келтирилди.

Шербулоқ маҳалласида қад ростлаган ушбу тиббий муассасада шу ҳудуддаги 4200 нафар аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизмати кўрсатилади.

Поликникада аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бир қатор тиббий хизматлар йўлга қўйилган. Жумладан, 2 та тиббий бригада ва оила шифокори мавжуд. Бундан ташқари, тор доирадаги мутахассислар, гинекология, лаборатория, ЭКГ ва УЗИ врачлар хизмати ҳам йўлга қўйилади.

Янги оилавий по­лик­линика филиалининг очилишида туман ҳокими Ж. Абдуллаев, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги республика ишчи гуруҳи вакили Э. Уролов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.