ВССБ бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари М. Жамилова болаларни кўкрак сути билан боқишга қаратилган ишларнинг аҳамияти хусусида маъруза қилди. Бошқарманинг штатсиз неонатологи Д. Азизова, "Ҳудудда кўкрак билан эмизиш ҳолати", Наманган шаҳар болалар шифохонаси неонатология бўлими мудири З. Муҳсинов "Кўкрак билан эмизиш механизми", РИА ва ГИАТМ Наманган филиали неонатология бўлими мудири М.Қосимова "Эшитиш ва аниқлаш кўникмалари бўйича машқлар" номли маърузалари билан чиқишди.

Шунингдек, саҳна кўринишлари орқали ифодаланган лавҳалар ҳафталикни мазмунан янада бо­йитди.