Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали мутахассислари ҳамда вилоят даволаш-профилактика муассасалари шифокорларидан иборат тарғиботчилар гуруҳи Наманган ва Уйчи туманларида тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказдилар.

РС ва ТСИ вилоят филиали бўлим мудири А.Алихонов бошчилигидаги гуруҳ Наманган туманида Гулдиров, Чағир, Ўлмас МФЙ аҳолиси билан мароқли суҳбатлар уюштирди.

Уйчи туманида бўлган тадбирларда бўлим мудири М.Дадабоева, вилоят "Она ва бола скрининги" маркази мутахассиси Г. Каримова, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази вакили Х.Юлдашев, вилоят силга қарши кураш диспансери шифокори О. Мавлоновлар фаоллик кўрсатишди.

Давра суҳбатлари асосида қизиқарли савол-жавоблар тарзида ташкилланган барча тадбирларда ижтимоий сўровнома, буклетлар тарқатилиб, саволларга жавоблар берилди.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ.