Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Туркиянинг Liv Hospital халқаро тиббиёт муассасалари тармоғи раҳбари Мэри Истироти хоним билан музокаралар ўтказди. Видеоконференц-алоқа шаклида ўтказилган музокараларда вилоятимиз соғлиқни сақлаш соҳаси етакчилари ва Liv Hospital раҳбарлари иштирок этдилар.

Дастлаб, вилоят ҳокими ҳамкорларга Наманганда тиббиётни ривожлантириш истиқболлари ва имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди. Хусусан, жўғрофий қулайлик, демографик ўсиш, иқтисодий тараққиёт ва табиий шароитларнинг ўзига хослиги алоҳида кўрсатиб берилди.

Мэри Истироти хоним Liv Hospital халқаро тиббиёт муассасалари тармоғи модели, бошқарувдаги инновациялар билан таништирди.

Шундан сўнг, тиббиёт ходимларининг малака ошириши, мутахассислар тайёрлаш, тиббиёт муассасаларини замонавий бошқарувга ўтказиш борасида фикр алмашилди.

– Бир ҳафта ичида вилоятдаги тиббиёт марказлари директорлари ва шифокорларидан иборат делегацияни Туркияга юборамиз. Улар онко­логия, нейрохирургия, неатология, лор, травматология, ортопедия каби йўналишларда тажриба алмашадилар, – деди вилоят ҳокими.

Туркиялик ҳамкорлар билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш орқали тиббиёт туризмини ҳам йўлга қўйиш, юқори технология талаб этиладиган жарроҳлик амалиётларини Наманганда ўтказиш бў­йича ҳам босқичма-бос­қич иш олиб боришга келишиб олинди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, Liv Hospital халқаро тиббиёт муассасалари тармоғи Туркия жумҳуриятида еттита, Озарбайжонда битта тиббиёт замонавий клиникалари, шунингдек, тиббиёт коллежи ҳамда академияси билан машҳур бўлиб, инвестор сифатида эмас, балки бош­қарувни замонавийлаштириш орқали тиббий хизмат сифатини ошириш тамойилини қўллайди. Биргина Бакуда ушбу тамойил асосида иш олиб бориши натижасида Истанбулга келадиган беморлар оқими сезиларли даражада камайган, Озарбайжонда даволанишни бошлаган.

Наманган вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати.