Кейинги пайтларда "Ҳамма нарса инсон қадри учун" деган ибора одамлар орасида тез-тез қўлланиладиган бўлиб қолди. Бу жумла айниқса бошқа соҳаларга қараганда кўпроқ тиббиётга қўшиб талқин қилинаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ортда қолган 2022 йилда ҳам аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун катта вазифалар уддаланди. Янги 2023 йилнинг Президентимиз томонидан "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилинганиям бежиз эмас.

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг саломатлиги муҳофазаси биринчи галдаги устувор масала сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда. Нафақат давлат тасарруфидаги, балки хусусий клиникалар ҳам ўзларининг фаолиятини ҳавас қилса арзигулик ҳолатда йўлга қўйганлар.

Мен икки ойдирки, Наманган шаҳрининг Мингчинор даҳасидаги "DOCTOR FAMILY" шифохонасида амалиёт ўтаяпман. Клиникада беморлар учун яратилган шарт-шароитларнинг аъло даражада десак, асло янглишмаймиз. Бу ердаги неврология, терапия, урология, лаборатория, физиотерапия, гинекология маслаҳати, УТТ (Доплер) ЭКГ ва ЕЕГ хоналарида, фитнес зали ва фитобарда даволаш ишлари намунали олиб борилмоқда. Малакали шифокорлар беморларни тез ва самарали соғайтириш муолажаларини сифатли амалга оширишмоқда. Ўзим ҳам даволаш жараёнларида бош шифокор Боҳодир Санжаров, врачлар Дилфуза Шарипова, Маъмуржон Азизов, Файзулло Абдулҳаев, Шуҳратжон Аҳмадалиев, лаборант Иброҳимжон Худойбергановлар билан ёнма-ён қатнашяпман. Шифо излаб келганлар тиббий хизматимиздан беҳад хурсандлар.

Сарварбек ТУРДИЕВ,

Наманган тиббиёт техникумининг

3-курс талабаси.