Тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур тиббиёт муассасаси очилишига бағишланган тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қарати­лаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савияси тобора юксалиб бораётганлигини таъкидлади.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг кўз касалликлари бўлими биносини таъмирлаш ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалини ташкил этиш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан 1,5 миллиард сўм ҳамда 17 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун қўшимча 4,4 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 60 ўринли ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали ташкил этилди. Хасталикларни эрта аниқлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш баробарида қатор қулайлик яратилди.

Ушбу масканда шифокорларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун барча шароитлар муҳайё қилинган.