Наманган 2-тиббиёт коллежида ўтказилган тантана ҳам кўпчиликнинг ёдида қолди. Байрамона руҳда кечган маросимда битирувчилар, уларнинг яқинлари, ҳокимлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Наманган шаҳар ҳокими Баҳодир Бекхўжаев ва бошқалар саломатлик посбонлари сафидан ўрин олиш арафасида турган ёшларни қутлар эканлар, эл соғлиғини мустаҳкамлашдек шарафли вазифани сидқидилдан бажаришда уларга муваффақиятлар тиладилар.

Маросимда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов иштирок этди.

Суратда: ҳаяжонли лаҳ­залар.