Унда шифохона бош врачи, тиббиёт фанлари номзоди Дилфуза Каримова, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Раҳматулло Тўрахонов, бирлашма бош акушер-гинекологи Зарифа Қосимовалар сўзга чиқишиб, жажжиларни ва уларнинг ота-оналарини байрам билан чин дилдан, самимий қутладилар. Шаҳардаги 25-мактаб ўқувчиси Адҳамжон Ортиқбоев эса шифокорларга ёзган шеъридан ўқиб берди.

Тадбир давомида 1, 2, 9, 10-оила поликлиникалари бош врачлари Нигора Жўраева, Мушарраф Собирова, Нуриддин Юнусов, Муроджон Ибрагимовларнинг улашган турли ширинлик ва ўйинчоқлари мурғак қалблар  кўнглини янада яйратиб юборди.

- Болажонлар шодлигига нафақат ота-оналари, биз бобою-бувилари шерик бўлдик, - дейди Бодомхон Турғунова. - Тиббиёт ходимларию, шундай гўзал кеча ташкилотчиларидан миннатдормиз. Ило­йим юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, болаларимиз соғ­лом бўлишсин.

Алишер Навоий номли вилоят мусиқали драма ва комедия театри хонандалари эса ўзларининг беғубор болалик, она-ватанга муҳаббат ҳақидаги тароналари билан дилларни хушнуд этишди.

Манзура ЭРГАШЕВА.