Мадаминов Азим Анварович 1987 йили Наманган шаҳрида туғилган.

Меҳнат фаолиятини 2015-2019 йилларда якка тартибдаги тадбиркорлик билан бошлаган.

Ҳозирга қадар "ELGAMADAD. UZ" ахборот портали студия раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Мадаминов Азим Анварович Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2021 йил 1 июлдаги буйруғи билан Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари лавозимига та­йинланди.

Ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра­ция­си ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Наманган вилоят бошқармаси хулосасига кўра амалга оширилди.

Бошқарма бошлиғининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида лавозим ва мақом жиҳатидан бошқарма бошлиғи ўринбосари даражасига тенглаштирилади.