Ўзбекистон Республикаси Соғ­лиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 16 декабрдаги 532-К-сонли буйруғига асосан Абдилходи Муҳиддинович Иминов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига 3 ойлик синов муддати билан тайинланди.

Абдилходи Муҳиддинович Иминов 1971 йилда Наманган туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1995 йилда Андижон Давлат тиббиёт институтининг даволаш иши факультетини тамомлаган.

А. Иминов дастлаб 1995-1996 йилларда Наманган шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасида интернатурани ўтаган. 1996-2000 йилларда Наманган шаҳар 1-оила поликлиникасида врач-онколог, 2000-2004 йилларда бош врач ўринбосари, 2004-2015 йилларда Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида бош врач, 2015-2017 йилларда Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2017 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бў­йича ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатиб келган.