Коронавирусга чалинган юрак ва қон-томир касалликлари бўлган (стенокардия, гипертония кассаллиги, инсультдан кейинги ҳолат) катта ёшдаги беморлар уй шароитида нималарга эътибор беришлари ва қандай дори воситаларини қабул қилишлари лозим?

Беморлар биринчи навбатда ўзларини оила аъзоларидан яккалашлари керак. Жисмоний фаоллик, гигиена талабларини барчасини вақтида бажариш, хонани тез-тез шамоллатиб туришлари лозим. Идиш-товоқлари бир маротаба ишлатиладиган ёки ўзи учун алоҳида бўлиши керак. Дори воситалари фақат врач кўрсатмаси билан қабул қилинади.

Мабодо COVID-19 га хос қандайдир шикоятлар пайдо бўлса: қуруқ йўтал, томоқ қириши, таъм ёки ҳид сезишнинг бузилиши, тана ҳарорати кўтарилиши зудлик билан оила шифокорига ёки Call марказига қўнғироқ қилиб мурожаат қилиш лозим.

Ҳозир жорий қилинаётган карантин, таътил ва бошқа чоралар вирус, тарқалиши шиддатини сусайтиришга, беморлар сони кўпайиб кетишининг олдини олишга қаратилган.

COVID-19 билан оғриган, юрак ва ўпка касаллиги бор беморлар қонида кислород билан тўйиниши камайиш ҳисобига барча органларда гипоксия ривожланади, қон қуйиқлашади, юрак ва ўпкада қонни оқиши секинлашади, томирларда қон қуйқалари пайдо бўлади, натижада ҳаётий зарур аъзоларда (юрак ва қон-томир тизимида) тромбоз ривожланиши юрак ва нафас етишмовчилигига олиб келади.

Коронавирус бундай беморлар дардини кун сайин зўрайтириб боради. Беморда юрак ва ўпка етишмовчилиги белгилари: ҳансираш, тахикардия, кўкариш, оёқлари ва қорнида шишлар пайдо бўлади, беморни нафас олиши яна ҳам оғирлашиб қолади. Агар вирусни жуда тез мутация­га учрашини ҳисобга оладиган бўлсак, биз бу касаллик билан оғримасликка ҳаракат қилишимиз ва УЙДА ҚОЛИШИМИЗ шарт.

Б. МАЪМУРОВ,

РИКИАТМ НФ директори.

А. ҲИКМАТОВ,

Наманган вилояти бош кардиохирурги, т.ф.д.