- 19 500 дона "Рутан" дори воситасини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этди.

- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти яратган гриппга қарши оригинал "Рутан" дори воситаси Хитой олимлари томонидан ўтказилган синовлар натижасида SARS CoV-2 типидаги грипп вирусини 78,3 фоизга таъсирини сусайтириш хусусиятини намоён қилган.

Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

- Шундан келиб чиқиб, "Рутан" дори GMP талабларига жавоб берувчи Хитой-Ўзбекистон тиббий технопаркида тайёр дори воситаси сифатида ишлаб чиқилди. 11 мингта ўрам "Рутан" дори воситаси коронавирусга қарши гуманитар ёрдам сифатида Эронга юборилиб, лаборатория синовларидан ижобий ўтган.