«Коронавируснинг энг биринчи ўчоғи сифатида дунёга танилган Ухан шаҳри касалхоналарида COVID-19 инфекциясидан даволанган охирги уч беморга ҳам жавоб берилди», дейилади Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича шаҳар қўмитаси тарқатган хабарда.

Учинчи июнда охирги уч беморда ҳам тест натижалари бўйича COVID-19 инфекцияси топилмади. Уларнинг тана ҳарорати жойида, симптомлар ғойиб бўлган. Шифокорлар уларга уйига кетишга рухсат беришди.

"Шундай қилиб, Ухан шаҳри касалхоналарида коронавирус инфекцияси билан хасталанган бирорта ҳам бемор қолмади", - де­йилади хабарда.

Бундан ташқари, 1 июнь ҳолатида ўртача хавф ҳудуди ҳисобланган Дунсиху туманида 14 кун давомида бирорта ҳам касал аниқланмади. Шу боис 2 июндан бошлаб эпидемиология таҳдиди даражаси ўртачадан ҳам пастга туширилди.

Энди Ухан шаҳрининг барча туманлари коронавирус таҳдидидан қарийб ҳоли ҳисобланади.

Хитой ҳукумати ушбу шаҳардан 8 апрелдан бошлаб транспорт занжирини бутунлай олиб ташлади ва одамларга шаҳардан чиқишга рухсат берди. Улар коронавирус тарқалгани боис 76 кун давомида таш­қи дунёдан узиб қўйилган эди.

Эпидемия даврида Уханда 50 минг киши коронавирусга чалингани аниқланган, 3 минг 869 киши офат қурбонига айланди.