Дунё COVID-19 ни даволаш учун анъанавий хитой тиббиётидан фойдаланишга қизиқмоқда. Хитой шифокорларининг тажрибаси Корея, Япония ва Италияда катта қизиқиш уйғотмоқда, деди Тианжин университети ректори Чжан Боли.

Хитойда коронавирус пневмо­ния­си одатда анъанавий Хитой ва Европа тиббиёт усуллари ва дориларининг комбинацияси билан даволанади. Хитойда COVID-19 касаллиги бўлган беморларнинг 92,4 фоизини даволашда анъанавий  тиббиёт препаратлари ишлатилган. Ушбу амалиёт энг юқори даражада қўллаб-қувватланади. Эслатиб ўтамиз, коронавирус пневмониясига қарши курашда Ғарбий ва Шарқий тиббиёт мактабларининг тажрибасини бирлаштириш Хитой давлати раҳбари Си Цзиньпиннинг COVID-19 га қарши курашиш бўйича саккизта "стратегиясидан" биридир.

Анъанавий хитой тиббиёти чет элда фаол ривожланмоқда. Бугунги кунда анъанавий хитой тиббиётини қўллайдиган шифохоналар дунёнинг 183 мамлакатида фаолият кўрсатмоқда, 30 та хорижий мамлакатларда юздан ортиқ анъанавий хитой тиббиёт мактаблари очилган.

Интернет манбаалари асосида Миллий палата Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси ходими

Севара Ғозиева тайёрлади.