Наманган шаҳар прокуратураси ташаббуси билан 9-оила поликлиникасида оналик ва болалик муҳофазаси йўналишидаги ишларни янада кучайтириш масалаларига бағишланган тадбир ташкилланди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида"ги ПҚ-4513-сонли қарори ижросини таъминлаш борасидаги вазифаларга эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш ва ҳомиланинг антинентал парваришини яхшилаш юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда поликлиника мудири Н. Дадабоева, акушер- гинеколог Р. Валиева, Наманган шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси, 3-даражали юрист Б. Дадабоевлар аёллар саломатлигини мустаҳкамлашда тиббий кўрикларнинг аҳамияти, скрининг текширувларидан вақтида ўтишнинг муҳимлиги, касалликларни эрта аниқлаш самарали даволашнинг кафолати эканлиги, камқонликнинг олдини олиш, соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилиш ва бошқа мавзулар юзасидан гапирдилар.

Шу куни маҳалла бўйича рўйхатга олинган 742 нафар ҳомиладор аёл чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Бир неча аёлда турли касалликлар борлиги аниқланди. Улар амбулатор ва шифохона шароитида даволашга юборилди.

Тадбирда Наманган шаҳар прокурори М.Тўйчиев иштирок этди.