Наманган шаҳридаги 48-мактабда Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси қабул қилинган кунга атаб тантанали тадбир ташкилланди. Уни 1 «Б», 3 «Г» ва 4 «В» синф раҳбарлари Г. Толстўх, Т. Колесникова, А. Кабировалар уюштиришди.

Ўқувчилар Бош қомусимиз ҳақида маълумотлар бердилар ҳамда шеър­лар ўқишди. Шунингдек, саҳна кўринишлари ва ижро этилган қўшиқларда Ватандан фахрланиш, ҳуқуқий саводхонликни улуғлаш туйғулари ифодаланди. Тадбир барчада бой таассуротлар қолдирди.

Суратда: адабий композиция пайти.