дейди вилоят СЭОМ Иммунопрофилактика

бўлими мудири Шерзод Латибжонов

- Шерзод Абдусатторович, авваламбор профилактик эмлаш календарига киритилган янги вакцина одам папиломаси вируси (ОПВ) ҳақида маълумот берсангиз?

- ОПВ бутун дунёда жуда кенг тарқалган вируслардан биридир. Унинг 190 тадан ортиқ турлари мавжуд бўлиб, камида 13 таси саратоннинг ривожланишига олиб келади.

Вирус асосан жинсий йўл орқали юқади ва кўпчилик ОПВ инфекциялари жинсий фаолият бошланганидан кўп ўтмай содир бўлади.

- Нима учун айнан 9 ёшли қизлар эмланади?

- Ўзбекистонда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига биноан 9 ёшдаги қизларни эмлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Болани ОПВга қарши эмлаш учун энг яхши вақт 9 ёшдан 14 ёшгача ҳисобланади. Айнан шу ёшда эмлаш энг кучли иммунитет реакция­сини таъминлайди.

- Эмлаш мажбурийми?

- Мамлакатимизда 16 ёшгача бўлган болалар миллий эмлаш календари асосида 12 турдаги бош­қарилувчи юқумли касалликлар (дифтерия, шол, кўкйўтал, қоқшол, вирусли гепатит В, қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, хиб инфекцияси, Пневмококк, сил ва ротавирусли инфекция) га қарши бепул эмлаб келинмоқда. Жорий йилнинг 21 октябридан бошлаб эса ОПВ га қарши 9 ёшли қизлар эмланади.

2018 йилда антивакцинаторлар таъсири билан эмлашни хавфли эканлиги тўғрисидаги ёлғон маълумотларни тарқатилиши натижасида Европада қизамиққа қарши эмлашдан бош тортганлик учун касалланганлар сони кескин ортиб кетди.

Ота-оналарга маслаҳатим, бундай ёлғон гапларга, миш-мишларга ишонмасликлари лозим.

Хоҳласалар эмлаш, вакцинация масаласи бўйича Privivki.uz сайтига кириб барча маълумотларни билишлари ва танишишлари мумкин.

- Мазмунли суҳбат учун раҳмат.

Суҳбатдош Манзура ЭРГАШЕВА.