дейди Намангандаги 1-шаҳар шифохонаси клиник-диагностика лаборатория бўлими мудири Ҳалима ДАМИНОВА

- Ҳалима Рустамовн, аҳоли саломатлигини сақлаш ва уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун клиник-диагностик таҳлиллар жуда муҳимлигини яхши биламиз. Ахир даволаш тўғри ташҳисдан бошланади-да.

- Худди шундай. Ҳар бир таҳлилнинг ўз тартиб-қоидалари бор. Шунга мувофиқ олиб бориш ғоят масъулиятли иш.

Шифохонамиз 265 ўринга мўлжалланган. Биз 52 турдаги клиник-диагностик лаборатория текширувларини ўтказиш имкониятига эгамиз.

Ҳар қандай ишда тартиб - интизом бўлиши шарт-у, айниқса бизникида бунинг аҳамияти ва масъулияти жуда катта. Шунинг учун эрта тонгдан ишни лаборант-ҳамшираларни бўлимларга йўналтиришдан бошлайман. Чунки таҳлиллар ва уларнинг натижаларини қисқа фурсатларда бўлимларга етказишимиз лозимдир.

- Халқимизда "Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлар", деган нақл бежиз тилга олинмайди. Лаборант-мутахассислар барча таҳлилларни тиббий аппаратлар ёрдамида ўтказишади. Шундай экан, бўлимдаги аппаратлар замон талабларига жавоб бера оладими?

- Ҳозирда тиббиётда даволаш усуллари билан биргаликда техника тараққиёти ҳам жуда юқорилади. Масалан, қон таркибидаги биохимик таҳлилларни бажарадиган CVAN-START биохимик анализатори Белгиядан олиб келинган бўлса, қондаги В, С, Д антиген ва антителани текширадиган ИФА анализатори - HUMAN-READER Германияда ишлаб чиқарилган.

Бу йил бўлимимизга яна 33 миллион сўмлик қийматдаги замонавий тиббий жиҳозлар келтирилди.

Келгуси йили янада астойдил фаолият юритамиз. Врач-лаборант Саидахон Умарова, ўрта тиббиётчилар Нодирахон Сайфиддинова, Мўтабар Сиддиқова, Зулфия Мамажонова ва барча жамоа аъзоларимиз ҳамиша ҳамжиҳатликда халқимиз саломатлигини сақлаш йўлида чин дилдан хизмат қилаверамиз.