Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази Марказий Осиё ҳудудий экологик маркази билан ҳамкорликда ўтказган семинар-тренинг "Ўзбекистон ОАВ ва ННТ вакилларининг сув ресурслари ва сувдан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича хабардорлигини ошириш" дея номланди. Мазкур тадбирда вилоятдаги ОАВ вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирок этдилар.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси барқарор тараққиёт йўлидаги сув сиёсати устуворликлари, экологик хавфсизлик ва уни таъминлаш омиллари, сувдан оқилона фойдаланиш ва сув истеъмоли маданияти тамойиллари, сув масалалари бўйича жамоатчиликнинг экологик хабардорлигини оширишда ОАВ роли ва аҳамияти, ОАВда глобал иқлим ўзгариши ва сув масалалари: одатий журналистик ёндашувлар ва хатолар каби мавзулар муҳокама марказида бўлди. Юқоридаги мавзулар бўйича ЎзЖТДУ халқаро журналистика факультети доценти, "Ekolog.uz" интернет-сайти бош муҳаррири Наргис Қосимова, ЎзМУ журналистика факультети катта ўқитувчиси, "Anhor.uz" сайти шеф-муҳаррири Саида Сулаймонова, Ўзбекистон Республикаси Экология ҳаракати мутахассиси Эркин Омоновларнинг мавзуга оид тақдимотлари намойиш этилди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.