Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида "Муносиб меҳнат-инсон фаровонлиги ва мамлакат тараққиётининг асоси" мавзуида семинар ташкилланди.

Унда вилоят даволаш-профилактика муассасаларидаги касаба уюшма кўмиталари раислари, вилоят ҳокимлиги меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислари қатнашдилар.

Йиғилишни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Аббосхон Мамадалиев очди ва олиб борди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Нодира Каримова жамоа шартномасида белгилаб қўйилган вазифаларнинг бажарилиши, иш берувчи ва касаба уюшма томонидан ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, уларни қонун доирасида иш юритишлари бўйича слайд орқали батафсил тушунтирди.

Ҳафтанинг хар сешанбаси "Касаба уюшмалари куни" деб белгиланди.

Анжуман савоб-жавобларга бой тарзда қизиқарли якунланди.

Роҳила АЛИҚУЛОВА.