Наманган муҳандислик-қурилиш институти қошидаги академик лицейда "Биз - ОИТСга қаршимиз" мавзуида ўтказилган тадбирга вилоят наркология диспансери врачлари, лицей ўқитувчи ва талабалари таклиф этилдилар.

Вилоят наркология диспансери бўлим мудири Абдураҳмон Юсупов ва нарколог врач Ирина Климовалар ҳозирги кунда ҳаётимизга хавф солаётган ОИТС (ОИВ) ва гиёҳванд моддалар қабул қилиш туфайли келиб чиқадиган турли касалликлар ҳамда кўриладиган моддий ва маънавий зарарлари тўғрисида маъруза қилдилар. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.

Тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволарига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар олишди.

Роҳила АЛИҚУЛОВА.